UZ

Сўнгги янгиликлар

07:32Самвел Бабаян: “Сабр қилсак, “Андижон” фахрланадиган даражадаги жамоага айланади”  1 00:50Расман: Ренан Лоди Бразилия клубига ўтди  0 00:20Флик "Барса" билан шартномасини 2028 йилгача узайтириш масаласини муҳокама қилади  0 23:55Ла Лигада декабрь ойининг энг яхши ўйинчиси бўлишга номзодлар номи маълум қилинди  1 23:34ОЧЛ-2. "Ал Насср" "Ал Завраа" устидан йирик ҳисобда ғалаба қозонди. "Истиқлол" "Ал Муҳаррақ"дан устун келди  1 23:07ОЧЛ-2 "Аркадағ" ўз уйида "Ал Ҳалдия"ни мағлубиятга учратиб, плей-офф босқичига йўл олди!  14 22:55ОЧЛ-2. "Андижон" Қатарда "Ал Аҳли"га ютқазди ва мусобақа билан хайрлашди  130 22:36Фабрегас: "Реал"даги исталган ўйинчи майдонга тушишга лойиқ. Алонсога қийин"  2 21:45Жавоҳир Сидиқов "Насаф" билан хайрлашди  7 21:22Ван де Вен оғир жароҳат етказгани учун Исакдан кечирим сўради  1 20:52Аморим Фернандеш ва Майну "Ньюкасл"га қарши ўйнамаслигини маълум қилди  0 20:21"Хоразм" Аббосжон Отахонов билан шартномани узайтирди  0 19:28"Ливерпуль" спорт директори Салоҳнинг агенти билан музокара ўтказади, футболчи эса Африка Кубогида  0 19:00"Шунчаки, мен кучлилик қилдим". Это'О ва терма жамоа бош мураббийи ўртасидаги жанжал, иккита қайднома... Барчаси ҳақида батафсил гаплашамиз  2 18:47МЮ Семеньога таклиф билан чиқди, аммо рақобатчилардан кўпроқ тўлашга тайёр эмасди  1

U-19 аёллар ўртасидаги Осиё чемпионати: Таиланд – Ўзбекистон учрашуви превьюси Янгиликлар

U-19 аёллар ўртасидаги Осиё чемпионати: Таиланд – Ўзбекистон учрашуви превьюси

Бугун, 21 октябрь куни Ўзбекистон U-19 аёллар терма жамоаси Осиё чемпионати “А” гуруҳи 3-турида Таиландга қарши майдонга тушади.

Ҳар икки жамоа гуруҳ босқичининг дастлабки икки ўйинида мағлубиятга учраган ҳолда плей-офф йўлланмасини қўлга киритиш имкониятини йўқотди. Ўзбекистон термаси дастлаб Хитойга (0:2), кейин эса КХДРга (0:2) мағлуб бўлди. Таиланд эса мос равишда КХДР (0:9) ва Хитойга (0:2) ютқазди.

Бугунли беллашув ҳар икки терма жамоа учун ҳеч қандай аҳамият касб этмаса-да, ҳеч бўлмаганда турнирни очко билан якунлаш имкониятини беради.  

“Таиландга қарши ҳужумкор ўйин намойиш қиламиз. Дастлабки икки ўйинда рақибдан келиб чиқиб бор эътиборни ҳужумга қаратишдан чўчиган эдик, аммо бугун ғалаба қозониш учун ҳужум қиламиз”, – деди Баҳром Норсафаров бўлажак ўйин олдидан.

Ўзбекистон ва Таиланд U-19 терма жамоалари бугунги тўқнашувга қадар икки бор ўзаро баҳс олиб борган. Ҳар иккисида ҳам таиландлик қизларнинг қўли баланд келган эди. Баҳром Норсафаров шогирдлари ўзаро қарама-қаршиликдаги ҳисобни қисқартириш имкониятига эга.

Ўзбекистон ва Таиланд ўйини билан бир вақтда гуруҳ етакчилари КХДР ва Хитой ўзаро куч синашади.  Ҳар икки ўйин Тошкент вақти билан 12:00 да бошланади.

U-19 аёллар ўртасида ОЧ
Нанкин шаҳри, Хитой
“А” гуруҳи, 3-тур

12:00  Таиланд – Ўзбекистон 
12:00  Хитой – КХДР

U-19 аёллар ўртасидаги Осиё чемпионати "А" гуруҳи 2-туридан кейин турнир жадвали қуйидаги кўринишни олган. 

Жамоа

Ў

Ғ

Д

М

ТН

О

1

КХДР

2

2

0

0

+11

6

2

Хитой

2

2

0

0

+4

6

3

Ўзбекистон

2

0

0

2

-4

0

4

Таиланд

2

0

0

2

−11

0

Таиланд – Ўзбекистон учрашувини қуйидаги ҳавола орқали онлайн томоша қилиш мумкин.


Рейтинг: +2   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика