

Осиё футбол конфедерацияси Шри-Ланка ўсмирлар терма жамоасини маълум сабабларга кўра U-17 Осиё Кубоги саралаш босқичида иштирок этолмаслигини маълум қилди.
Эслатиб ўтамиз, Шри-Ланка U-17 терма жамоаси саралаш босқичининг "J" гуруҳидан ўрин олган бўлиб, Бруней, Корея Республикаси ва Ўзбекистонга қарши баҳс олиб бориши керак эди.
Аввалроқ Ўзбекистон терма жамоаси мусобақа учун қайдномасини эълон қилган эди.



