

Жаҳон чемпионати йўлланмасини қўлга киритган жамоалар бугун финал чиптаси учун ўзаро майдонга тушишади.
Учрашув Бангкок шаҳрининг “Патум Тани” стадионида, Ўзбекистон вақти билан соат 19:00да старт олади.
Ушбу баҳсда футболчиларимиз оқ-кўк либосда, дарвозабонимиз эса тўлиқ қора либосда ҳаракатланади.
Ярим финалнинг яна бир жуфтлигида эса Эрон ҳамда Япония терма жамоалари ўзаро ҳисоб-китоб қилишади.



