

Ҳозирча фақат "I" гуруҳида ўйинлар ўз якунига етди. Бу гуруҳда КХДР биринчи ўринни эгаллаб келаси йил Баҳрайнда бўлиб ўтадиган ўсмирлар ўртасидаги Осиё чемпионати иштирокчисига айланди.
"I" гуруҳидаги вазият
3-тур. 21 сентябрь
КХДР - Гонконг 4:0
Сингапур - Гуам 10:1

Шунингдек, "F" гуруҳида гарчи 3-тур тугамаган бўлса-да, БАА U-16 жамоаси ҳам мусобақага йўлланма олди. Чунки БАА футболчилари аввалги икки турда Ироқ билан Қирғизистонни мағлуб этишганди.
"F" гуруҳидаги вазият
3-тур. 22 сентябрь
Ливан - БАА
Ироқ - Қирғизистон
Бугун Ўзбекистон U-16 терма жамоасининг тақдири маълум бўлади. "Жар" стадионида бўлиб ўтадиган Ҳиндистонга қарши баҳсда ўсмирларимизга омад тилаб қоламиз. Учрашув 16:00да бошланади.
"B" гуруҳидаги вазият
3-тур. 22 сентябрь
Ҳиндистон - Ўзбекистон
Баҳрайн - Туркманистон




