

Қуръага кўра Олим Шокиров бошчилигидаги Ўзбекистон ўсмирлар терма жамоаси "C" гуруҳида Жанубий Корея, Австралия ва Ҳиндистон билан куч синашадиган бўлди.
Вакилларимиз гуруҳни Жанубий Кореяга қарши баҳс билан бошлашади. Сўнгра Австралия билан ўйин бўлади. Гуруҳ босқичини ўсмирларимиз Ҳиндистонга қарши учрашув билан якунлашади.
1-тур
Жанубий Корея - Ўзбекистон
Австралия - Ҳиндистон
2-тур
Ўзбекистон - Австралия
Ҳиндистон - Жанубий Корея
3-тур
Жанубий Корея - Австралия
Ҳиндистон - Ўзбекистон




