U-16 Осиё чемпионати. Эронда мағлубият, Ҳиндистонда ғалаба

Xayrulla Xoliqov
22 сен 2018
Малайзияда бўлиб ўтаётган U-16 Осиё чемпионатида "B" ва "С" гуруҳидаги жамоалар 1-тур учрашувларини ўтказишди.

Мусобақа фаворитларидан бири Эрон кутилмаганда мағлубият билан бошлади. Эронлик ўсмирлар Индонезия билан ўйинда 0:2 ҳисобида ютқазиб қўйишди. Гуруҳдаги иккинчи баҳсда Ҳиндистон кичик ҳисобда Вьетнамни мағлуб этди.

"В" гуруҳида Уммон Яманга қарши 2:0 ҳисобида зафар қучган бўлса, КХДР Иордания билан дуранг қайд этди - 2:2. Бугун "D" гуруҳи жамоалари 1-тур ўйинларини ўтказишади.

"А" гуруҳи: Малайзия, Япония, Таиланд, Тожикистон.

1-тур. 20 сентябрь
Малайзия - Тожикистон 6:2
Япония - Таиланд 5:2

"В" гуруҳи: КХДР, Уммон, Яман, Иордания.

1-тур. 21 сентябрь
Уммон - Яман 2:0
КХДР - Иордания 2:2

"С" гуруҳи: Эрон, Вьетнам, Ҳиндистон, Индонезия.

1-тур. 21 сентябрь
Эрон - Индонезия 0:2
Вьетнам - Ҳиндистон 0:1

"D" гуруҳи: Ироқ, Жанубий Корея, Австралия, Афғонистон.

1-тур. 22 сентябрь
Ироқ - Афғонистон
Ж.Корея - Австралия


Xayrulla Xoliqov Муаллиф
Манба: championat.asia