

Мадридликлар Испания Кубоги чорак финалининг биринчи баҳсида каталонияликларга 0:1 ҳисобида мағлуб бўлган эди.
"Барселона" ҳозир ўйиндан-ўйинга кучайиб боряпти. Аммо биз улардан қўрқмаймиз. Бу учрашув жаҳон даражасидаги футболчилар билан курашиш учун яхши имконият. Месси ва Неймар жуда кучли ва биз фақат жамоавий ўйин билан уларни тўхтатиб қолишимиз мумкин" - дейди Мендеш.
Эслатиб ўтамиз, "Атлетико" ва "Барселона" ўртасидаги жавоб учрашуви 28 январь куни бўлиб ўтади.



