UZ

Сўнгги янгиликлар

16:50"Барселона" "Бавария" ҳимоячисини нишонга олди  0 16:25Суперлига. "Сурхон" – "Динамо". Таркиблар маълум  0 16:23Суперлига. "Бухоро" — "Пахтакор" (матнли трансляция)  6 15:58МЮ "Сандерленд"га мағлуб бўлса, Аморимни истеъфога чиқариши мумкин  3 15:20"Лидс" — "Тоттенхэм". Таркиблар маълум  1 15:14"ФарДУ" — "Олимпик MobiUz". Таркиблар маълум  0 14:55Миржалол Қосимов: "Тўйдан олдин ноғора чалиб бўлмайди. Ҳаммаси Лёвдан бошланди"  14 14:26Бугун Ўзбекистон Пролигасида 4-давра ўйинлари старт олади  1 13:37"Ман Сити" футболчиси билан шартномани 2031 йилга қадар узайтирди  1 13:13U-20 жаҳон чемпионати-2027. Финалга Ўзбекистон мезбонлик қиладими ёки Озарбайжон?  10 12:50Суперлиганинг 23-турида ҳакамлик таҳлили: нотўғри четлатиш ва белгиланмаган пенальти  4 12:25ЎФА "тилга кирди" ва Каннаваро билан музокаралар ўтказилаётганини маълум қилди  43 12:22Фати "Монако"да ойнинг энг яхши футболчиси деб топилди. "Барса"дан ижарага олинган вингер 3 та ўйинда 4 та гол урди  6 11:58"Реал", "Атлетико" ва МЮнинг собиқ 28 ёшли футболчиси "Интер Майами"га ўтиши мумкин  2 11:27МЮ ва "Ман Сити" "Бавария" футболчи билан боғланди  6

Тухелнинг ёрдамчиси: "ЖЧ финалига чиқиш "Челси" учун муҳим. Биз хеч қачон бу мусобақани ютмаганмиз" Янгиликлар

Тухелнинг ёрдамчиси: "ЖЧ финалига чиқиш "Челси" учун муҳим. Биз хеч қачон бу мусобақани ютмаганмиз"

"Челси"да ёрдамчи мураббий сифатида ишлаётган Жольт Лев "Ал Ҳилол"га қарши ўйиндаги ғалабадан сўнг ўз фикрларини билдирди.

"Биз қаттиқ ишладик, аммо эркинлик ва ритм етишмади. Ўйиннинг боши бироз асабий кечди. Бизда оддий ҳаракатлар ҳам кўнгилдагидек чиқмади. 

Ушбу мусобақа финалига чиқиш - клуб учун муҳим. Биз хеч қачон клублар ўртасидаги ЖЧда ғолиб чиқмаганмиз. Шунинг учун ҳам футболчилар босимни ҳис қилишди. Аммо улар яхши ҳаракат қилиб, гол ўтказмай ўйинни тугатишди. Бизда иккинчи голни уришга ҳам имкониятлар бўлганди.

Танаффусда Томас билан гаплашдик. У асабийлашаётганимиз ва оддий вазиятларда тўп йўқотаётганимизни айтди. 

Умид қиламизки, у тезроқ сафимизга қайтади. Биз уни кутяпмиз. Ишонаманки, у финалгача учиб келади", - деди Лев. 

Эслатиб ўтамиз, Томас Тухель коронавирусга мусбат тест топширгани учун айни пайтда клуб билан бирга эмас.

Рейтинг: +4   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика