Тухель: "Канте бизнинг Килиан Мбаппемиздир"
20 май 2022 21:41
Янгиликлар
Тухель: "Канте бизнинг Килиан Мбаппемиздир"
"Челси" бош мураббийи Томас Тухель франциялик ярим ҳимоячи Н'Голо Кантенинг жамоа таркибидаги аҳамияти ҳақида гапирди.
"Ўйлайманки, у бизнинг асосий, муҳим ўйинчимиз. Бироқ асосий футболчилар майдонга керак ва у ўйинларнинг атиги 40 фоизида ҳаракат қилди. Шундай экан, учинчи ўрин – бу мўжиза.
У бизнинг Муҳаммад Салоҳ, ван Дейк, де Брюйне, Неймар, Килиан Мбаппемиздир. У майдонда муҳим ўйинчи ва агар ўйинларнинг атиги 40 фоизида ўйнаса, бу катта муаммо. Н'Голо кўпроқ ўйнаши лозим", – деди германиялик мутахассис.
Канте жорий мавсумда АПЛда 25 та ўйинда қатнашиб, 2 та гол урди ва 4 та голга ассистентлик қилди.
Ўхшаш янгиликлар
championat.asia
ЕЧЛ. Учта голи ҳисобланмаган "Челси" 10 киши қолган "Барселона"ни йирик ҳисобда мағлубиятга учратди
ОЧЛ-2. "Андижон" кетма-кет бешинчи учрашувда дуранг ўйнади ва гуруҳдан чиқиш имкониятини сақлаб қолди
Морган Роналдунинг шартли дисквалификацияси ҳақида: "Тўғри қарор. Криштиануни атайлаб кийимидан тортишган"
"Насаф"нинг икки етакчиси "Пахтакор"га ўтади
Фикрлар