Тухель чорак финалга чиққандан сўнг ўз фикрларини билдирди

Aziz Tukhtamuradov
18 мар 2021
"Челси" бош мураббийи Томас Тухель "Атлетико" билан ўйиндаги ғалабадан сўнг ўз фикрларини билдирди.

"Яхши ўйин кўрсатдик, биз бунга бор эътиборимизни қаратдик, хаттоки трибунадаги йигитлар ҳам. Буни жудаям истаганимиз сезилди. 

Рақиб биринчи бўлимда қаттиқ прессинг уюштирди, аммо ярим ҳимояда биз учун имкониятлар юзага келди. Иккинчи таймда қийналиб қолган вазиятларимиз бўлди, аммо ғалаба учун барча ишни қилишга тайёр эдик. 

Чорак финал - финалгача тўртта ўйин қолганини билдиради. Бу катта қадам ва ажойиб таассуротлар", - деди Тухель. 


Aziz TukhtamuradovМуаллиф
Манба: UEFA