Тухель: "Бавария" Кейн билан келишиб олмаган"

Mirjalol Normatov
11 авг 2023, 21:20
"Бавария" бош мураббийи Томас Тухелнинг айтишига кўра, клуб "Тоттенхэм" форварди Харри Кейн билан келишиб олмаган.

"Менимча, у ҳозир қаердалиги ва нималар билан шуғулланаётганини мендан кўра яхшироқ билсангиз керак.

Сир эмаски, клуб унинг трансфери борасида ишламоқда. Бироқ ҳозирча томонлар келишиб олишмаган", - деди Тухель.

Қайд этилишича, "Бавария" Кейннинг трансфери учун 100+20 млн евро тўлайди. 30 ёшли ҳужумчи ўтган мавсум 49 ўйинда 32 гол ва 5 ассист қайд этди.


Mirjalol NormatovМуаллиф
Манба: Goal