UZ

Сўнгги янгиликлар

20:24"Хайденхайм" — "Бавария". Таркиблар маълум  0 20:19"Астон Вилла" — "Манчестер Юнайтед". Таркиблар маълум  1 20:08БАА Про лигаси. "Ал Батаэҳ" 5 та гол урилган ўйинда ўйинда мағлубиятга учради, жамоа 34-дақиқадан бошлаб бир киши кам бўлиб ўйнади  3 19:55Ла Лига. "Атлетико" меҳмонда "Жирона"ни йирик ҳисобда мағлуб этди  1 19:29"Вильярреал" — "Барселона". Таркиблар маълум  12 19:01ОФК Миллатлар лигаси ташкил этилмоқда  10 18:32Мауро Икардига Ла Лиганинг икки клуби даъвогарлик қилмоқда  2 17:58"Реал" "Бавария" юлдузини ўз сафига қўшиб олмоқчи. Мадридликларнинг бу борада икки рақиби бор  0 16:28"Реал Сосьедад" ўзига расман янги мураббий топди  5 15:58"Реал" Винисиус атрофидаги муҳитдан хавотирда  3 15:22"Астон Вилла" Мартинеснинг ҳолати фонида тер Штегенга қизиқиш билдирмоқда. Аргентиналик дарвозабоннинг белида муаммо бор  1 14:28Семеньо фаолиятини давом эттириш учун устувор вариантни танлади  1 14:02Довбик фаолиятини АПЛда давом эттириши мумкин  2 13:15"Реал" Абдуқодир Ҳусановни ўз сафига қўшиб олмоқчи  36 12:31Мбаппе Роналдуга мурожаат қилди: "У менинг дўстим ва кумирим"  14

Турсуновнинг «Ворскла»даги фаолиятига назар Янгиликлар

Турсуновнинг «Ворскла»даги фаолиятига назар

Санжар Турсунов ушбу ёзда Украинанинг «Ворскла» жамоасига қайтди. Биз ярим ҳимоячининг мазкур жамоадаги фаолияти ҳақида тўхталиб ўтишни жоиз топдик.

Турсунов 2013 йили Россиянинг «Оренбург»ини Украинанинг «Ворскла»сига алмаштирган эди. Ўшанда у дебют мавсумида чемпионатда 10 ўйинда майдонга тушиб 1та гол уришга муваффақ бўлди. Шунингдек, 3 беллашувда ҳакамлар Санжарни сариқ карточка билан «сийлашган».

Турсунов иккинчи мавсумда жамоанинг асосий таркиб ўйинчиси эканини исботлади. Чемпионат ўйинларида 26 марта майдонга тушган ярим ҳимоячидан рақиб посбонлари 5 марта жабр кўришди. Ҳакамлар унинг 4 та қўполлигини сариқ карточка билан жзаолашди. Ўша мавсумда Санжар кубок ўйинларида 3та учрашувда 1та гол урганини ҳам таъкидлаб ўтиш жоиз.

2015|2016 йиллар мавсумида чемпионатнинг ярмида 16та ўйин ўтказиб 2та гол урган ва Европа Лигаси саралашида 2 учрашувда ўз ҳисобига 1та гол ёздириб қўйган футболчи хизматларига Қатарнинг «Умм-Салал» жамоаси қизиқди ва у шундан сўнг фаолиятини араб диёрида давом эттирди.

Ярим мавсумдан кейин Турсунов яна «Ворскла»га қайтишга қарор қилди. У ушбу мавсумни ҳам жуда омадли тарзда бошлади. Чемпионатда 7 учрашув ўтказган 29 ёшли футболчи «Волинь» билан ўйинда жарима зарбасидан супер гол уришга муваффақ бўлди. Санжар кубок ўйинида 1 марта майдонга тушди. Турсунов ҳозирга қадар «Ворскла» клуби либосида Украина чемпионатида 61 учрашувда 9та гол уриб, шунча марта огоҳлантирилган. Украина кубогида 5 ўйинда 1та гол уриб, 1 марта сариқ карточка олган бўлса, Европа Лигасида 2 беллашувда майдонга тушиб, ўз ҳисобига 1та гол ва 1та сариқ карточка ёздириб қўйган. Умумий ҳисобда у жамоа шарафини 68 ўйинда ҳимоя қилиб, рақиблар посбонларини 11 марта ранжитган ва 10 бора ҳакамлар томонидан огоҳлантирилган.

Шу ўринда айтиш жоиз, Турсунов жамоаси Украина чемпионатининг навбатдаги турида «Черноморец» меҳмони бўлди. Мазкур учрашув «Ворскла»нинг 2:1 ҳисобидаги ғалабаси билан якун топди. Санжар эса ўйинни тўлиқ майдонда ўтказди.

Рейтинг: +17   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика