

Биринчи давра поёнига етиш арафасида жамоани уч нафар легионер тарк этди. Булар легионерлар Закария Бегларашвили, Анри Чичинадзе, Никола Кумбурович клуб билан дўстона хайрлашган. Маълумот учун, Бегларашвили 8та ўйинда иштирок этди, рақиблар дарвозасига йўл топа олмади. Чичинадзе 11та учрашувда майдонга тушди, 1та гол урди. Кумбуровичга мураббийлар 10та баҳсда имконият беришди.
Жамоани эртанги баҳсда Элдор Исабоев, Миржалол Жўраев, Азизхон Исомиддинов мураббийлар штаби майдонга бошлаб тушиши кутилмоқда.



