UZ

Сўнгги янгиликлар

03:03Ла Лига. "Реал" меҳмонда "Жирона"ни мағлуб эта олмади  25 02:58А Серия. "Наполи" Римда "Рома"ни мағлуб этди  0 01:25Микель Артета: "Чемпион бўлишни истасак, шу руҳни сақлаб қолишимиз керак"  4 01:15Cамвел Бабаян — "Андижон" бош мураббийи  15 00:33Спаллетти "Ювентус" учун рекорд ўрнатди  1 00:07ОКМК сўнгги турда Олмалиқда "Машъал"ни мағлуб этган ўйиндан ФОТОГАЛЕРЕЯ  0 23:30АПЛ. Қизиқарли кечган "Челси" ва "Арсенал" жамоалари ўртасидаги Лондон дербисида дуранг қайд этилди, "аристократлар" ўйиннинг катта қисмини ўн киши бўлиб ўтказишди  37 23:17"Андижон" сўнгги турда "Бунёдкор"ни мағлуб этган ўйиндан ФОТОГАЛЕРЕЯ  0 22:25Исак "Ливерпул" сафидаги дебют голини урди  4 21:34"Реал" 50 млн евролик трансферни амалга оширишга тайёр  8 21:00АПЛ. "Ливерпуль" Лондонда "Вест Хэм"ни мағлуб этди  7 20:56А Серия. "Интер" Лаутаронинг дубли эвазига меҳмонда "Пиза"ни мағлуб этди  2 20:05Савиньо қишда "Манчестер Сити"ни тарк этиши мумкин  2 19:22Рэшфорд "Барселона"ни тарк этиб, ПСЖга ўтиши мумкин   4 19:02АПЛ. "Манчестер Юнайтед" Лондонда иродали ғалабага эришди  17

"Турон" ва "Андижон" Суперлигани тарк этган турдан қизиқарли рақамлар Янгиликлар

"Турон" ва "Андижон" Суперлигани тарк этган турдан қизиқарли рақамлар

Ўзбекистон чемпионатининг 25-тур баҳслари якунланди.

"Қўқон-1912" 2:2 АГМК, 3 255 мухлис

"Сўғдиёна" 1:1 "Насаф", мухлислар киритилмади

"Бунёдкор" 3:1 "Сурхон", 670 киши

"Локомотив" 0:3 "Пахтакор", 911 киши

"Машъал" 2:1 "Қизилқум", 987 томошабин

"Андижон" 1:2 "Навбаҳор", 5 469 киши

"Металлург" 1:0 "Турон", 2 150 киши

Мазкур турни 13 443 мухлис стадионнинг ўзидан томоша қилди. Бу  ҳар ўйинда ўртача 1 920 нафар томошабин аренага келаётганини билдиради. Гувоҳи бўлганингиздек, энг кўп ишқибоз "Бобур арена"га. Жиззахда ўтган "Сўғдиёна" ҳамда "Насаф" жамоалари ўртасидаги ўйинга мухлислар киритилмади (Тартиб-интизом қўмитасининг қарори билан).

7 ўйинда жами 20 гол урилди (ўтган турга нисбатан 3 тага кам). Бу ҳар ўйинда ўртача 2,8 тадан гол дегани. Тўпларнинг 10 таси мезбон, худди шунчаси меҳмон жамоалар томонидан киритилди. Фақат "Локомотив" ва "Турон" футболчилари рақиб дарвозасига йўл топа олишмади.

2 нафар футболчи дублга эришди — Авазбек Ўлмасалиев ("Бунёдкор") ва Оквара Годвин Чика ("Машъал").

"Пахтакор" вингери "Локо" билан ўйинда Ҳожимат Эркинов хет-трикка эришди.

Реферилар 7 ўйинда 37 марта сариқ карточкага мурожаат қилишди. Фақатгина "Андижон" вакили Бахтиёржон Қосимов майдондан четлатилди.

2 марта 11 метрлик жарима зарбаси белгиланди.

Маълумот учун, Суперлиганинг сўнгги тур баҳслари 27 ноябрь куни ўтказилади.

26-тур

1. "Бунёдкор" — "Пахтакор"

2. "Сурхон" — "Машъал"

3. "Турон" — "Андижон"

4. "Навбаҳор" — "Қўқон-1912"

5. АГМК — "Сўғдиёна"

6. "Насаф" — "Локомотив"

7. "Қизилқум" — "Металлург"

25-турга оид бошқа мақолалар

1. Хайр, хусусий клублар! (бугунги ўйинлар ҳақида)

2. Тўртта гол урилган Тошкентдаги ўйиндан 11 факт

3. "Пахтакор"нинг йирик ғалабаси қайд этилган пойтахт дербисидан 11 факт

4. Санжар Турсунов кейинги баҳсда ўйнамайди (Қўқондан 11 та факт)

5. Суперлига. Пенальтилар ҳисобдан чиқарилса, ким тўпурар бўлади? (Жиззахдаги ўйин ҳақида 11 факт) 

Муаллиф :
Рейтинг:    

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика