

Тақдимот маросимида клубим раҳбарияти, мураббийлар штаби, футболчилар, жамоа мухлислари билан бир қаторда Ўзбекистон тумани ҳокими Шерзоджон Юлдашев ва бошқа мутассадди ташкилотлар вакиллари иштирок этдилар.
Кўтаринки руҳда ташкил этилган тақдимот маросими давомида сўзга чиққан туман ҳокими Шерзоджон Юлдашев, жамоа бош мураббийи Бахтиёр Ашурматов ва фан клуб раиси Амирулло Собировлар ўз самимий дил изҳорларини билдирган холда бошланаётган янги мавсумда “Турон” футбол клубига омад ва муваффақиятлар тилаб тилак билдирдилар.









