UZ

Сўнгги янгиликлар

19:30Лерой Сане келажаги бўйича қарор қабул қилди  0 19:05ЛаЛига. "Барселона" - "Реал" 1:2 (матнли трансляция)  63 19:00Суперлига. "Машъал" – "Қизилқум" (матнли трансляция)  0 18:46"Барса"га Гримальдо ва Бастони қизиқми?  0 18:13"Капаз" — "Сумқайит". Таркиблар маълум  0 18:08РПЛ. "Акрон" бешта гол урилган ўйинда "Ахмат"ни мағлуб этди, Эсанов эса...  3 18:00АПЛ. "Ньюкасл" ўз уйида "Челси"ни ишончли ҳисобда мағлуб этиб, учинчи ўринга чиқиб олди, "аристократлар" биринчи бўлимда ўн киши бўлиб қолишди  8 17:40"Байер" — "Боруссия Дортмунд". Таркиблар маълум  0 17:28"Машъал" — "Қизилқум". Таркиблар маълум  1 17:11"Тоттенхэм", "Ноттингем Форест" ва МЮ иштирокидаги ўйинларнинг таркиблари маълум  0 17:05"Сивасспор" — "Бодрумспор". Таркиблар маълум  0 16:30"Реал" янги дарвозабон сотиб олмоқчи. Номзодлар маълум  9 15:58Куртуа "Реал" билан шартномасини узайтиришга яқин  1 15:31Бруну Фернандешнинг вакиллари Саудия Арабистони клуби билан музокараларни бошлади  3 15:00"Пахтакор" футболчилари Эл Классикода қандай ҳисоб қайд этилишини тахмин қилди, Сергеевдан антиқа жавоб  14

"Турон" – "Нефтчи" учрашуви ноябрга белгиланди Янгиликлар

"Турон" – "Нефтчи" учрашуви ноябрга белгиланди

Coca Cola Суперлигаси 19-туридан ўрин олган "Турон" – "Нефтчи" учрашуви 9 ноябрь куни бўлиб ўтади.

10 ноябрда эса мазкур тур доирасидаги яна бир учрашув — "Бухоро" – "Олимпик" ўйини ўтказилади.

"Лига тақвим тузишда Қўқон мезбонлик қилаётган йирик халқаро фестивални инобатга олган бўлиб, "Қўқон-1912" футбол клуби иштирокидаги ўйинлар санасини шундан келиб чиқиб белгилаганди. Бироқ фестивалга хориждан кутилганидан кўпроқ меҳмонлар келаётгани инобатга олиниб, Фарғона вилояти ҳокими Қўқонга қўшни бўлган Яйпандаги чемпионат учрашуви санасини ўзгартириш масаласида таклиф билан чиқди. "Турон" ва "Нефтчи" халқаро майдонда иштирок этмаётганидан келиб чиқиб, Лига мазкур таклифни қабул қилди. Боиси, сўнгги йилларда Фарғона дербиси ўзига ҳос аҳамият касб этиб бораётганидан келиб чиқиб, биз учун хавфсизлик масаласи биринчи ўринда туради.

Аввалроқ Лига "Олимпик" футбол клуби асосини ташкил қилувчи қатор футболчилар Осиё ўйинларида иштирок этишидан келиб чиқиб, жамоанинг 19-турдан ўрин олган "Бухоро"га қарши ўйинини ноябрь ойидаги ФИФА кунларига яқинлаштиришга қарор қилганди. Эндиликда Фарғонанинг икки клуби ҳам шу паллада кураш олиб бориши белгиланди", – дейилади ЎзПФЛ хабарида.

Рейтинг: +1   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика