UZ

Сўнгги янгиликлар

13:00"Челси" Мареска истагандек ўйин кўрсата олди, "Барселона" эса ўзига ўхшамаяпти. Каталонияликларнинг "Стэмфорд Бридж"даги мағлубияти ҳақида  1 12:50Икром Алибоев: "Ўтган йили шунчалик умидсиз эдимки, футболга қандай қайтиш ҳаёлида юрдим"  4 12:43Илк бор Суперлига баҳсини аёл ҳакамлар жамоаси бошқаради  3 12:20Энцо Мареска: "Челси" 11га 11да ҳам яхши ўйнади. "Барса" тўпсиз ўзини яхши ҳис қилмайди"  10 11:36"Барселона" "Челси"га қарши сўнгги 10та ўйинда фақат бир марта ғалаба қозонган  14 10:55"Шўртан" ҳимоячисига Суперлиганинг икки клубидан қизиқиш бор  0 10:29Суперлиганинг сўнгги турида ишловчи ҳакамлар маълум. Илк бор аёл ҳакам учрашувнинг бош ҳаками бўлади  3 10:08Эрон жамоаси Суперлиганинг энг яхши футболчиларидан бирини сотиб олиши мумкин  4 09:20"Челси"дан учралган йирик мағлубиятдан сўнг "Барселона" устози нималар деди?  14 08:52Элит ОЧЛ. 5-турдан сўнг иккита жамоа плей-офф йўлланмасини нақд қилди + турнир жадвали  15 08:26Гвардиола: "Мен ҳаддан ташқари ошириб юбордим"  10 08:00Sofascore. Ҳусанов кечаги баҳс учун неча баҳога лойиқ кўрилди?  11 07:33ОЧЛ 2. Бугун "Андижон" Туркманистон чемпионига қарши майдонга тушади  10 03:22ЕЧЛ. "Боруссия"да йирик, "Ювентус"да қийин ғалаба. "Ньюкасл" ютқазди ва бошқа натижалар  2 02:55ЕЧЛ. Учта голи ҳисобланмаган "Челси" 10 киши қолган "Барселона"ни йирик ҳисобда мағлубиятга учратди  128

"Турон" – "Локомотив" ўтиш ўйини олдидан. Жамоалар бугунга қадар жами 5 марта тўқнаш келгани ҳақида биласизми? (Бекзод Толибов блоги) Янгиликлар

"Турон" – "Локомотив" ўтиш ўйини олдидан. Жамоалар бугунга қадар жами 5 марта тўқнаш келгани ҳақида биласизми? (Бекзод Толибов блоги)

Қатарда бўлиб ўтаётган мундиални катта қизиқиш билан кузатиб бораётганингизни биламан.

Ҳар кимнинг ўз танлови бор. Бироқ бугун бутун ўзбек футболининг нигоҳи ҳеч шубҳасиз Яйпандаги "Ўзбекистон" ўйингоҳига қаратилади. Бугунги кун бизга 2023 йилги мавсумда Coca Cola Суперлигасининг яна бир иштирокчиси номига ойдинлик киритиб беради. Бу жамоа "Турон" бўладими ёки "Локомотив", ҳозирча очиқ қолаётган саволга жавобни соат 15:00 да старт оладиган ўтиш ўйини орқали жавоб оламиз.

2017 йилда ташкил этилган "Турон" ҳозирга қадар "Локомотив" билан расмий ва ўртоқлик мақомида ўтган ўйинларда жами 5 марта тўқнаш келибди. Яйпанликларнинг қисқа муддатлик тарихи давомида энг кўп ўйин ўтказган клублардан бири айнан "Локомотив" экан. Биласизми-йўқми, бу икки жамоа шу йилнинг ўзида ҳам икки бор ўзаро учрашувда майдонга тушиб улгуришди. Эртанги ўтиш ўйини ушбу мавсум ҳисобидан учинчи ўзаро қарама-қаршилик бўлади.



Қуйида жамоаларнинг расмий ва ўртоқлик мақомидаги ўзаро ўйинлари тарихи келтириб ўтилмоқда:

18.03.2021.Coca Cola Суперлигаси

3-тур

"Турон" - "Локомотив" 2:2

Голлар: Даян Поньевич, 4 (1:0), Владислав Касминин, 11( 2:0), Жавоҳир Сидиқов, 16 (2:1), Темурхўжа Абдухолиқов, 69-пен., (2:2)


24.04.2021. Ўзбекистон Coca Cola Кубоги

Гуруҳ босқичи. 2-тур

Тошкент. "Локомотив" стадиони

"Локомотив" - "Турон" 2:0 

Голлар: Марат Бикмаев, 58 (1:0), Азизбек Амонов, 90+4 (2:0)



27.08.2021. Coca Cola Суперлигаси. 16-тур

Тошкент. "Локомотив" стадиони

"Локомотив" - "Турон" 3:1 

Голлар: Билолхон Тошмирзаев, 30 (0:1), Темурхўжа Абдухолиқов-пен., 41 (1:1), Темурхўжа Абдухолиқов, 70 (2:1), Азизбек Амонов, 77 (3:1)


21.02.2022. Назорат учрашуви

Тошкент. Қибрай стадиони

"Локомотив" - "Турон" 0:0

 


16.07.2022. Назорат учрашуви

Тошкент. "Локомотив" стадиони

"Локомотив" - "Турон" 2:1

Голлар: Ислом Қобилов, 36 (1:0), Нурмуҳаммад Тошпўлатов, 40 (2:0), Аъзамжон Алиев, 63 (2:1)



Гувоҳи бўлганингиздек, ўзаро ўйинлардаги устунлик "темирйўлчилар" томонида. Бироқ "Локомотив" Яйпанда "Турон"ни мағлуб эта олмаган. Клуб тарихидан хабари бор мухлислар яхши билади, ўша ўйинда Владислав Касминин тўпни қўли билан ўйнаб юборгани сабаб "Турон" дарвозасига пенальти белгиланганди. Акс ҳолда, яйпанликлар ғалабага жуда яқин эдилар. Яна бир факт бор, "Турон" ўз тарихида Coca Cola Суперлигасидаги илк очкосини айнан "Локомотив"га қарши ўйинда қўлга киритган.

Бўлажак ўтиш ўйинидан ҳақиқий томошабоп футбол ва шиддатли курашларга бой беллашувни кутяпман. Назаримда, айни вақтда ҳар икки жамоанинг ғалабага бўлган имкониятлари 50/50. Руҳий устунлик Про лиганинг сўнги турида "Андижон"ни 4:0 ҳисобида мағлуб этган "Турон" томонида.

Ўтказиб юборманг! Бундай ўйинларни ўтказиб юбориш мумкин ҳам эмас, аслида.


Бекзод Толибов

Рейтинг: +2   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика