Бугун мавсум якунланади: "Турон" ва "Локомотив" Суперлигада ўйнаш учун баҳс юритади

Aziz Tukhtamuradov
25 ноя 2022
Бугун, 25 ноябрь куни Про лигада 3-ўринни қўлга киритган "Турон" ҳамда Суперлигада мавсумни 12-ўринда якунлаган "Локомотив" ўртасида ўтиш ўйини ўтказилади.

Ғолиб жамоа келаси мавсумда Суперлигада ўйнаш ҳуқуқига эга бўлади. Учрашув соат 15:00да Яйпандаги "Ўзбекистон" стадионида бошланади. 

25 ноябрь, жума

"Турон" – "Локомотив"

Яйпан. "Ўзбекистон" стадиони. 15:00

Ҳакамлар: Аскер Нажафалиев, Санжар Шоюсупов, Алишер Усмонов, Достон Мирзараимов

Назоратчи: Игорь Нехочин

Комиссар: Қудрат Мадраимов


Aziz TukhtamuradovМуаллиф
Манба: championat.asia