

Бу ҳақда turkmenportal.com сайти хабар бермоқда.
Ўша куни 4-тур доирасидаги "Олтин Аср" ва "Копетдоғ" жамоалари ўртасидаги ўйин бўлиб ўтади. 20 апрелда эса "Небитчи" - "Энергетик", "Марв" - "Ашхабад" ва "Ахал" - "Шагадам" жамоалари ўртасидаги баҳслар ўтказилади.
Эслатиб ўтамиз, бундан олдин Туркманистон футбол федерацияси таснифидаги барча мусобақалар тўхтатилган эди.
Ҳозирча Ашхободнинг "Копетдоғ" клуби мусобақа жадвалида 7 очко билан пешқадамлик қилмоқда.



