Туркияда ҳакамни калтаклаганликда айбланаётган "Анкарагужу" собиқ президенти озодликка чиқди
28 дек 2023 13:37
Янгиликлар
Туркияда ҳакамни калтаклаганликда айбланаётган "Анкарагужу" собиқ президенти озодликка чиқди
"Анкарагужу" собиқ президенти Фарук Кожа судгача ҳибсдан озод этилди, деб ёзмоқда "Fanatik".
Манбага кўра, Кожа адвокатларининг шикояти қаноатлантирилганидан кейин қўйиб юборилган. Қолган айбланувчилар эса ҳибсда қолмоқда.
Туркия Суперлигасининг 15-туридан ўрин олган "Ризеспор"га (1:1) қарши ўйиндан сўнг Кожа ҳакам Ҳалил Умут Мелерга мушт туширди. Унинг хатти-ҳаракатларига Мелернинг ўйин давомида чиқарган қарорлари сабаб бўлган.
Кейинроқ Кожа "Анкарагужу" президенти лавозимини тарк этди.
12 декабрь куни Туркия Футбол Федерацияси мамлакатдаги барча лигалар номаълум муддатга тўхтатилганини эълон қилди. Туркия президенти Ражаб Тоййиб Эрдўғон ҳакамга қилинган ҳужумни қоралаб, унга тезроқ соғайиб кетишни тилади.
15 декабрь куни Туркия Футбол Федерацияси Кожани умрбод футболдан четлаштирди.
Ўхшаш янгиликлар
11:25
Гол урган дарвозабон, легионер мураббий, ёш ҳужумчи ва "жокер" — Суперлигада 22-турнинг энг яхшилари 0
Фикрлар