Туркия терма жамоаси етакчиси Ливерпулни Лондонга алмаштиради

Alisher
10 янв 2020
Женк Тосун бугун "Кристал Пэлас" ўйинчисига айланади.

"Эвертон"нинг 28 ёшли ҳужумчиси янги клуби билан шартнома шартлари бўйича келишиб олди.

Аммо, Тосун мавсум сўнггига қадар Лондон жамоасида ижарада ўйнайди.

"Эвертон"нинг янги бош мураббийи Карло Анчелотти дарҳол ўйинчига ишонч билдирмаслигини кўрсатди.

Туркия терма жамоаси ўйинчиси "Эвертон" сафида 44та ўйинда майдонга тушиб, 9та гол уришга эришган. Унинг клуб билан тузган шартномаси 2022 йилда якунига етади.


AlisherМуаллиф
Манба: Sky Sports