Туркия Суперлигасида дарвозабон 13-сониядаёқ қизил карточка олиб майдонни тарк этди

Alisher
22 окт 2019
"Коньяспор" дарвозабони Серкан Киринтили Туркия чемпионати 8-тур доирасидаги "Ени Малатьяспор" (0:2)га қарши учрашувда антиқаҳрамонга айланди.

Ўйин бошланганидан 13 сония ўтар-ўтмас дарвозабон жарима майдончаси ташқарисида тўпни қўли билан ушлаб олди.

Дарвозабон тўпни қўлига ушлаб олгандан сўнг вазиятни тушунди ва қизил карточка берилмасданоқ майдонни тарк этиш ҳаракатига тушиб қолди.



AlisherМуаллиф
Манба: twitter.com/TurkFootballTV