Туркия Суперлигаси. Шукуров захирадан майдонга туширилган баҳсда "Фотиҳ Карагумрук" "Истанбул Башакшехир" устидан ғалаба қозонди

Оқил Абдубарноев
20 авг 2023
Туркия Суперлигасининг 2-туридан ўрин олган "Истанбул Башакшехир" — "Фотиҳ Карагумрук" учрашуви якунланди.

Меҳмонлар таркибида ўзбекистонлик ярим ҳимоячи Отабек Шукуров 62-дақиқада майдонга туширилди ҳамда 90-дақиқада ҳакам томонидан огоҳлантирилди.


"Истанбул Башакшехир" 0:2 "Фотиҳ Карагумрук"

Голлар: Райан Мендес да Граса - 6', Мухаммед Шенгезер - 30' (автогол)

"Фотиҳ Карагумрук" (бошланғич таркиб): Дитуро, Весели, Чеччерини, Дрешевич, Левент Мерcан, Роҳден, Аднан Уғур, Ласанга, Келеш, Фегули, Мендес


Оқил АбдубарноевМуаллиф
Манба: championat.asia