Туркия Суперлигаси. "Кайсериспор" ўз уйида "Хатайспор" билан дуранг ўйнади, Шукуров захирадан ўйинга қўшилди

Alisher
10 мар 2024
Туркия Суперлигаси 29-тур доирасидаги "Кайсериспор" — "Хатайспор" ўйини бўлиб ўтди.

Мезбонларнинг ўзбекистонлик ярим ҳимоячиси Отабек Шукуров ўйинни захирадан бошлади ва 76-дақиқада Рамазан Чивелекнинг ўрнига майдонга тушди. "Кайсериспор" ҳимоячиси Ариф Кочаман 76-дақиқада қизил карточка олди, аммо ҳисоб ўйин сўнггига қадар ўзгаришсиз қолди (1:1).


"Кайсериспор" — "Хатайспор" 1:1

Голлар: Бурабия (23) — Синик (2).


ТУРКИЯ СУПЕРЛИГАСИ ТУРНИР ЖАДВАЛИ



AlisherМуаллиф
Манба: championat.asia