Туркия чемпионати. "Сивасспор" сафарда дуранг ўйнади, Турғунбоев 84 дақиқа ҳаракат қилди

Sherzod Nurmatov
17 фев 2024
Туркия Суперлигаси 26-туридан ўрин олган "Хатайспор" – "Сивасспор" баҳси якунига етди.

Унда жамоалар ўзаро дурангга рози бўлишди – 1:1. Меҳмонлар таркибида Азиз Турғунбоев 84 дақиқа ўйнади ва Мурат Палули билан алмаштирилди.

Туркия Суперлигаси

26-тур

"Хатайспор" – "Сивасспор" 1:1

Голлар: Бужема 75' – Манаж 18'

Мусобақа жадвали

"Сивасспор"нинг кейинги учрашуви 25 февраль куни "Пендикспор"га қарши кечади. 


Sherzod NurmatovМуаллиф
Манба: Championat.asia