Туркия чемпионати ўйинидан сўнг футболчиларга қуролли ҳужум уюштирилди
14 ноя 2023 12:33
Янгиликлар
Туркия чемпионати ўйинидан сўнг футболчиларга қуролли ҳужум уюштирилди
Туркия 3-лигаси доирасидаги "Буюкчашма Тепеcикспор" – "Дарижа Генчлербирлии" учрашувидан сўнг меҳмон жамоа футболчиларига қуролли ҳужум амалга оширилди.
Туркия ОАВ ҳодиса оқибатида бир неча футболчи жароҳат олгани ҳақида хабар берилмоқда.
Ўйин якунлангандан сўнг трибунада ўтирган "Дарижа Генчлербирлии"нинг 5 нафар аъзоси кийиниш хонасига чиқмоқчи бўлганида ҳужумга учради. Клуб мутасаддиларининг аралашувидан кейин саросима юзага келди ва баъзи футболчилар бундан жабрланди.
Эслатиб ўтамиз, учрашув "Буюкчашма Тепеcикспор"нинг 1:0 ҳисобидаги ғалабаси билан якунланди.
Фикрлар