UZ

Сўнгги янгиликлар

01:38Абдусамад Саидов: "Мураббийларнинг барча кўрсатмаларини бажара олганимиз учун ғалаба қозондик деб ўйлайман"  0 01:10Ислом Исмоилов: "Ирландиянинг Парагвайдан кучли томонлар бўлса борки, кучсиз томонлари йўқ"  0 00:58Роналду: "Саудиядан кўра Испанияда гол уриш осонроқ"  2 00:34U17 ЖЧ. Бельгиядан 7, Португалиядан 6 гол, Осиё термаларидан муваффақиятсизликлар  0 00:09Умар Абдулраҳмон фаолиятини якунлади  5 23:55Винисиус "Барса" билан ўйиндан сўнг Алонсодан узр сўраган  1 23:50Лео Месси: "Ҳудо менга иқтидор берган бўлса-да, мен жуда кўп нарсаларни қурбон қилдим"  3 23:23Ўзбекистон U17 Ирландияга қарши ўйин учун тайёргарликни бошлади ГАЛЕРЕЯ + ВИДЕО  0 22:59"Барселона" ҳимоячисининг бурни синди  0 22:30Аморим Роналдунинг МЮ ҳақидаги гапларига жавоб қайтарди  4 22:12Аргентина ЖЧ-2026 учун либосини тақдим қилди  1 21:49"Аякс" бош мураббийини истеъфога чиқарди  7 21:21Криштиану нима сабабдан Жотанинг дафн маросимига бормаганини айтди  7 20:55"Goal" ЕЧЛ бош соврини учун асосий даъвогарлар рейтингини тузди  5 20:37Гари Невилл: "Улар қариётган бўлса-да, ҳозиргидан-да яхшироқ ўйнашлари керак"  3

Тунги архив. №1 - Габриэль Батистута Янгиликлар

Тунги архив. №1 - Габриэль Батистута

Мозий юлдузлари ҳақида қисқача тўхталиб ўтамиз.


Илк қаҳрамон сифатида аргентиналик мохир чарм тўп устаси Габриэль Батистутани танладик. Габриэль Батистутани ёши катта футбол ишқибозлари жуда яхши танишади.

Габриэль Батистута ҳақида қисқача маълумот:

Туғилган санаси: 1969 йил, 1 февраль.
Туғилган жойи: Аргентина, Санта-Фе.
Позицияси: ҳужумчи.
Бўйи: 185 см.
Ўйнаган жамоалар: "Ньюэллс Олд Бойз" (1987-1988), "Депортиво Итальяно" (1989), "Ньюэллс Олд Бойз" (1989), "Ривер Плейт" (1989-1990), "Бока Хуниорс" (1990-1991), "Фиорентина" (1991-2000), "Рома" (2000-2003), "Интер" (2003), "Ал Араби" (2003-2005).
Аргентина терма жамоаси сафида: (1991-2002)


Ушбу ҳужумчи ўзига хос ўйин услуби ва такрорланмас зарба соҳиби бўлган.
Батистута ўз фаолияти давомида жуда катта турнирларда ғолиб бўлмаган, рекордларни қалаштириб ташламаган, футболчининг музейида совринлар жуда кўп эмас. Бу борада қаҳрамонимиз анча камтар десак муболаға бўлмайди.

Лекин унинг ўйинда ўзгача жозиба, чирой ва дид бўлган. Батистутанинг дарвоза томон яқинлашмасдан йўллайдиган ўта кучли, юқори драйвли зарбалари олдида ҳар қандай киперлар қалтирарди. Батигол исталган рақибнинг дарвозабонининг кўзига олов бўлиб кўринарди.



Батигол ўзининг гуллаган даврини "Фиорентина" ва "Рома"да ўтказган. Бу икки итальян жамоаларининг ҳам айни кучайган пайти айнан Батистутанинг бу жамоалардаги ўйинига тўғри келади.

Батистута "Фиорентина" жамоасининг ҳақиқий тимсоли, афсонасига айланган. Батигол "Фиорентина" билан Италия кубоги ва суперкубогида зафар қучган бўлсада, Италия чемпионлигини ўзининг жонажон жамоаси сафида қўлга кирита олмайди. Аргентиналик супер-зарба соҳиби Римнинг "Рома" жамоасига ўтгач, римликлар сафида Тотти билан ажойиб тандим хосил қилади ва бу икковлон ўзларининг азалий орзуларидан бири Италия чемпионлигини нишонлашади.   

"Рома"дан сўнг Батигол бир муддат Миланнинг "Интер" жамоаси таркибида ҳам тўп суришга улгуради.
Батиголнинг футболчилик фаолиятидаги сўнгги бекат бу Қатарнинг "Ал Араби" жамоаси ҳисобланади.

Батистутани рақиблари "ёввойи фаришта" деб аташарди



Батиголнинг энг сара голлар ўнлиги:



Габриэль Батистута.

Эришган ютуқлари:

"Фиорентина"
- Италия Кубоги соҳиби (1996)
- Италия суперкубоги соҳиби (1996)

"Рома"
Италия чемпиони (2001)
Италия суеркубоги соҳиби (2001)

Аргентина
Америка кубоги соҳиби (1991, 1993)



Шахсий ютуқлари:

- Жанубий Америка чемпионатининг тўпурари (1991 йил, 6та гол)
- Италия чемпионати тўпурари (1995)
- Аргентинада йил футболчиси (1998)
- Жаҳон чемпионати кумуш бутсаси соҳиби (1998)
- Аргентина терма жамоаси сафида Жаҳон чемпионатларида энг кўп гол урган футболчи (10та)


Батигол клуб миқиёсида 430 ўйинда майдонга тушган ва рақиблари дарвозасига 245 маротаба йўл топа олган бўлса, Аргентина терма жамоаси сафида 78 ўйин ўтказган ва 56та гол уришни уддасидан чиққан.

Бу эса футболдан йироқлашган ҳозирги Батистута 

Рейтинг: +13   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика