UZ

Сўнгги янгиликлар

22:55Родригога Англиядан харидор чиқди  0 22:50АПЛ. "Манчестер Сити" - "Борнмут" баҳси асосий таркиблари маълум!  6 22:31ОФК клублар рейтинги янгиланди. Ўзбекистон ўз ўрнида қолди  7 22:06"Барселона" ҳимоя етакчиларидан бири билан шартномани узайтирмоқчи  2 21:40"Милан"нинг ЕЧЛга чиқа олмагани клубга бир неча ўн миллион еврога тушади  5 21:14"Рома"ни бошқариш учун яна бир номзод пайдо бўлди  6 20:48Португалия термаси Миллатлар Лигаси ярим финали учун қайдномасини эълон қилди  5 20:24Мавсумнинг энг яхши дарвозабонлари рейтинги тузилди. АПЛ ва Лига 1 вакиллари етакчилик етакчилик қилмоқда  0 20:02Ўзбекистон Кубоги. "Сўғдиёна" "Хоразм ФА"ни йирик ҳисобда мағлуб этди, "Цементчи"га техник мағлубият ёзилди  4 19:06Лига 1 2024/25 йилги мавсуми рамзий жамоаси эълон қилинди  2 18:41Тошкентда ютган мураббий ва футболчи, мавсумдаги илк ғалабага эришган посбон, "Жар"да супергол урган футболчи — Суперлигада 10-турнинг энг яхшилари  1 18:26Бундеслига 2024/25 йилги мавсуми рамзий жамоаси эълон қилинди  2 17:49Токотаев, Кичин, Алмазбеков, Мерк, Кожо... Қирғиз Республикасининг КХДР ва БААга қарши учрашувлар учун кенгайтирилган таркиби маълум  10 17:24Жиянов, Исмоилов, Бубанья, Жумаев ва бошқалар... Суперлига 10-тур рамзий терма жамоаси   2 16:43Дэвид Бекхэм Рубен Аморимнинг МЮдаги фаолияти ҳақида: "Уни қўллаб-қувватлаш керак, кейин натижани кўрасиз"  3

Тревор Морган: "Эртага Ўзбекистон ва Саудия Арабистони термалари мухлисларга тўла стадионда маза қилиб футбол ўйнайди" Янгиликлар

Тревор Морган: "Эртага Ўзбекистон ва Саудия Арабистони термалари мухлисларга тўла стадионда маза қилиб футбол ўйнайди"

Ҳабарингиз бор юртимизда U-23 Осиё кубоги баҳслари якунланмоқда ва бир неча соатлар олдин ушбу турнирнинг 3 ўрин учун Япония - Австралия (3:0) учрашуви бўлиб ўтди.

Ўйиндан кейинги матмуот анжуманида Австралия жамоаси бош мураббийи Тревор Морган иштирок этди.

-Ўйин ҳақида фикрларингиз...

-Бугунги учрашувга биз футбол ўйнаб нимадир ўрганиб кетиш учун келган эдик. Япония ҳар жабҳада биздан устун бўлди ва улар ҳақли ғалаба қозонишди.

-Оҳирги икки ўйинда жамоангиз негадир ўзига ўҳшамади?

-Сиз шундай деб ўйлайсиз, жамоам бугун 55% тўп назоратига эга бўлди ва Япония билан тенг дарвозага зарба берди. Фикрингизга қўшилмаган бўлардим. Кейин биринчи бўлим бошида биз кўп ҳатоларга йул қуйдик ва жазоландик.

-Жамоангиз бу турнирда 6 та ўйин ўтказди. Австралия термаси биринчи ўйиндан бошлаб қанчалик ўсишга эришди деб ўйлайсиз?

-Ўйин кетидан ўйин ўтказиш бу ўрганишнинг бошқача йули ҳисобланади. Чунки футболчилар кўрсатмаларимдан эмас вазиятга қараб иш кўришни ўрганишни бошлашади. Осиёдаги жамоаларининг ўйнаш усули жуда хилма хил ва бу осон эмас. Агар сиз шу атмосферада ўйнагингиз келса жуда кўп қийинчиликрани енгиб ўтишингиз керак.

- Сиз ва жамоангиз бу ерда деярли 20 кун яшадингиз. Ўзбекистонда сизга ёққан ва ёқмаган нарсаларни айта оласизми?

-Ўзбекистон футболни севувчи давлат. Бу турнирда қатнашганимиздан мамнунмиз. Ҳамма нарса юқори даражада бўлди.

-Жамоангизда қайси футболчи сизда яҳши таассурот қолдирди?

-Буни айтиш жуда қийин масала чунки ҳамма ўзини яхши тарафдан кўрсатди, аммо жамоамиз сардори Тайрис Френцисни алоҳида таъкидлаб ўтган бўлар эдим. Чунки у ростдан ҳам жамоани етакчиси бўла олди ва ҳаммадан бир бош устун бўлди.

-Эртага ушбу турнирнинг финал учрашуви бўлиб ўтади. Сизнингча қаси жамоа чемпион бўлади?

-Аниқ бир нарса дея олмайман. Аммо умид қиламанки, эртага Ўзбекистон ҳам Саудия Арабистони ҳам тўлиб тошган стадионда мазза қилиб футбол ўйнайди.

Рейтинг: +14   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика