

Ушбу ўйин ғолиби Россиядаги мундиалга йўлланмани қўлга киритади. Агар дуранг қайд этилса йўлланма тақдири сўнгги турга қолади. Япония бугун ғолиб бўлса очколари сони 20тага етади.
Австралия ғолиб бўлса 19 очкога эга бўлади. Сўнгги турда Саудия Арабистони ва Япония ўзаро ўйин ўтказишади. Бу ўйинда қайсидир жамоа очко йўқотиши аниқ.




