UZ

Сўнгги янгиликлар

18:03Суперлига. "Пахтакор" – "Сўғдиёна". Таркиблар маълум  1 17:44Футзал бўйича Олий лига баҳсларига қачон қуръа ташланиши эълон қилинди  0 17:23Игорь Шквирин билан Суперлига таҳлили — "Бунёдкор” замонавий, “Насаф” барқарор ўйин кўрсатмоқда. Чемпионатда яққол фаворит йўқ  1 17:05Ўзбекистон ва Россия афсоналари учрашувидан ГАЛЕРЕЯ  0 16:49Суперлига. 19-тур дисквалификациялари: "Нефтчи", ОКМК, "Андижон" ва "Хоразм"да йўқотишлар бор  0 16:24"Ньюкасл" А Сериядан Исакка ўринбосар топди  1 15:55"Ньюкасл" Исакни жаримага тортади  0 15:32"Футбол олами". "Нефтчи" - "Насаф"ни мағлуб этди, водий дербисида "Андижон" "Навбаҳор"га ютқазди  1 15:29"Динамо" дарвозасига белгиланмаган пенальти, "Сурхон"нинг ҳисобга олинмаган голи. Суперлиганинг 18-туридаги ҳакамлик фаолияти таҳлили  4 15:08Франк Рибери, Роберто Карлос, Каннаварро, Матерацци ва бошқалар Ўзбекистонга келмоқда   9 15:05Каземиро "Манчестер Юнайтед" янги мавсумда АПЛ чемпионига айланади деб ҳисобламоқда  13 14:43Ўзбекистон терма жамоаси ЖЧда қайси бренд либосларидан фойдаланиши маълум  48 14:27Элит ОЧЛга қуръа ташланди: "Насаф" "Ал Иттиҳод" билан сафарда ўйнайди, "Трактор" ва "Ал Ҳилол"ни Қаршида меҳмон қилади  28 13:30Мак Аллистер Англия чемпионлигини қўлга киритиш Чемпионлар Лигасида ғалаба қозонишдан кўра қийинроқ эканини айтди  8 13:02ПФЛ техникаси водийнинг 4 та шаҳрида синовдан муваффақиятли ўтди  1

Transfermarkt ва Championat.Asia Суперлигада сентябрь ойининг энг яхшиларини аниқлашди Янгиликлар

Transfermarkt ва Championat.Asia Суперлигада сентябрь ойининг энг яхшиларини аниқлашди

Иккита сайт ҳамкорлик доирасида сентябрь ойининг энг яхши мураббийи ва энг яхши футболчисини аниқлашди.

Сўровномада Championat.Asia сайти журналистлари, Transfermarkt порталининг рус бўлими ходимлари иштирок этишди. Эксперт сифатида Ўзбекистон миллий терма жамоаси собиқ ҳимоячиси Бахтиёр Ашурматов таклиф этилди.

Овоз бериш натижаларига кўра, "Динамо" вакили Анвар Ҳожимирзаев энг яхши футболчи деб топилди. У 3 та ўйинда 3 та гол урди. 29 ёшли футболчи фаолиятидаги энг яхши мавсумни ўтказмоқда: у "Динамо" таркибида 19 та ўйинда "гол+пас" тизими бўйича 9+1 балл тўплади. Ҳожимирзаев 32% овоз олди, иккинчи ўринни "Насаф" ярим ҳимоячиси Жавоҳир Сидиқов (26%), учинчи ўринни "Сўғдиёна" вингери Владимир Йовович (21%) эгаллади.

Сентябрь ойида Суперлигада энг яхши мураббий деб Илёс Зейтуллаев тан олинди. Унинг қўл остида "Бунёдкор" иккита ўйинда ғалаба қозонди ("Динамо" 3:2 ва "Сурхон" 1:0), бундан ташқари чемпионат пешқадами "Насаф" билан дуранг ўйнади (2:2). Зейтуллаев 42% овоз тўплади ва "Насаф" устози Рўзиқул Бердиевни (36%) ортда қолдирди.


Рейтинг: +4   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика