Трансфер учун пул тўлашга тўғри келса, "Ман Сити" Месси билан шартнома тузмайди
01 сен 2020 13:55
Янгиликлар
Трансфер учун пул тўлашга тўғри келса, "Ман Сити" Месси билан шартнома тузмайди
"Барселона" етакчиси Лионель Мессининг "Манчестер Сити"га ўтишида қийинчиликлар юзага келмоқда.
"Шаҳарликлар" трансфер учун барча молиявий сарф-ҳаражатларни таҳлил қилиб чиқишди. Баҳолаш якунига кўра аргентиналикнинг пул эвазига "Сити"га ўтиши мумкин эмас. Бу ҳақда "Mundo Deportivo" нашри хабар берди.
Инглиз клуби трансфер учун пул сарфланмаган ҳолдагина Месси билан шартнома имзолашга тайёр. Чунки, ўйинчи маошининг ўзиёқ "Манчестер Сити" учун жиддий "зарба" бўлади.
Бундан ташқари, инглиз клуби УЕФА билан суд жараёнидан кейин молиявий фэйр-плей борасида таваккал қилмоқчи эмас.

Олдинроқ, "Ман Сити" Мессига 5 йил учун 500 млн евро тўлашга тайёрлиги хабар қилинганди.
Ўхшаш янгиликлар
championat.asia
Суперлига. Чемпионлик учун курашаётган "Насаф" ўз майдонида "Машъал"га мағлуб бўлди
ЖЧ U-17. Ўзбекистон Ирландияга имкониятни бой берди
Эшитдик-да! Кападзе Ўзбекистон терма жамоасидан кетди
Ла Лига. "Реал" меҳмонда "Райо Вальекано"ни мағлуб эта олмади
Фикрлар