Тотти: "Кассано - мен бирга ўйнаган ўйинчилар орасида энг яхшиси"

Tolibjon Qosimov
28 сен 2018
"Рома" собиқ сардори ва афсонаси Франческо Тотти ўзи бирга ўйнаган футболчилар орасида энг яхшиси деб Антонио Кассанони айтди.

Тотти кеча 42 ёшга тўлди ва ўзининг туғилган кунида таржимаи ҳолини намойиш этди.

"Футбол нуқтаи-назаридан Кассано - мен бирга ўйнаган ўйинчилар орасида энг яхшиси. Буни ҳеч кимни хафа қилишни истамаган ҳолда айтдим. Биз майдонда битта тилда гаплашар эдик. У биринчи маротаба Римга келганида кўп вақтни бирга ўтказганмиз", - дея Тоттининг таржимаи ҳолидан иқтибос келтирди "Football Italia".


Tolibjon QosimovМуаллиф
Манба: Football Italia