Тотти: “Агар у “Рома”да қолганида, ЕЧЛни ютиш имкони деярли йўқ эди”

Eldor Akmurzayev
30 янв 2020, 21:40
Италиялик собиқ футболчи Франческо Тотти “Ливерпуль” ҳужумчиси Муҳаммад Салоҳ ҳақида ўз фикрларини билдирди.

Салоҳ 2015-17 йиллар мобайнида “Рома” шарафини ҳимоя қилган. 

“Агар Салоҳ “Рома”да қолганида, Чемпионлар Лигасида ғолиб чиқиш имконияти деярли йўқ эди. Янги жамоада эса у кўпроқ имкониятга эга бўлди. У учун хурсандман, боиси у бошқалардан ажралиб туради. “Рома”дан “Ливерпуль”га ўтиб, катта қадам ташлади. Ҳеч ким буни кутмаган эди. Энди эса у ҳар қандай ўйинни исталган вақтда ўзгартира оладиган футболчидир”, – дейди римликлар афсонаси. 

Мисрлик форвард жорий мавсум АПЛ ва ЕЧЛда жами 27 баҳсда қатнашиб, 16+8 натижани кўрсатди. 


Eldor AkmurzayevМуаллиф
Манба: Goal