"Тоттенхэм"нинг янги стадиони "Эмирейтс"дан кўпроқ мухлис сиғдиради
06 мар 2018 11:56
Янгиликлар
"Тоттенхэм"нинг янги стадиони "Эмирейтс"дан кўпроқ мухлис сиғдиради
"Тоттенхэм" клубининг қурилаётган стадиондаги мухлислар учун ўриндиқлар сонини 62,062тага етказилиш илтимоси қаноатлантирилди.
Аввалига янги стадионнинг сиғими 61,559 кишига мосланган эди, бироқ "шпорлар" маҳаллий ҳукуматга мурожаат қилиб, аренага яна 503та ўриндиқ ўрнатишни сўради ва бунга рухсат берилди.

Шундай қилиб, "Тоттенхэм"нинг янги стадиони "Арсенал"нинг "Эмирейтс" аренасида кўпроқ мухлис сиғдира олади. "Тўпчилар" стадионида бир вақтнинг ўзида 59,867 киши футбол томоша қилиши мумкин. Лондондаги энг кўп ўриндиққа эга клуб аренаси "Вест Хэм"да (66,000).
Аввалига "Тоттенхэм"нинг аренаси 400 млн. фунтга баҳоланган эди, бироқ кейинроқ стадион учун сарфланадиган маблағ миқдори 1 млрд. фунтга етди.
Ўхшаш янгиликлар
championat.asia
10 ўйинда 12 гол: Роналду яққол тўпурар
Футбол юлдузлари Рождество байрамини қандай нишонламоқда?
Нималар қиляпсан, "Астон Вилла"?! Эмери жамоаси "Челси" майдонида ҳам ғалабага эришди
"Аркадаг" кетма-кет учинчи марта Туркманистон Кубогини қўлга киритди
Фикрлар