"Тоттенхэм"ни украиналик мураббий бошқариши мумкин

Sherzod Nurmatov
29 май 2021
Бу ҳақда Tutto Mercato Web хабар бермоқда.

Агар Маурисио Почеттино ПСЖдан клубга қайтишни рад этса, "Тоттенхэм" "Ференцварош"нинг украиналик мураббийи Сергей Ребровнинг номзодини кўриб чиқади. 

Ребров 25 йилдан сўнг Венгрия жамоасини Чемпионлар Лигасига қайтарди. Мутахассис 2018 йилдан буён "Ференцварош" устози ҳисобланади. Бунгача у Украина клублари ва Саудия Арабистонининг "Ал Аҳли" жамоасида ишлаган.

2021 йил апрелда Жозе Моуринью истеъфога чиқарилганидан буён "Тоттенхэм"ни 29 ёшли Райан Мэйсон вақтинчалик бошқариб турибди.


Sherzod NurmatovМуаллиф
Манба: Tuttomercatoweb