

Баҳс Лондон клубидаги COVID-19 билан боғлиқ ҳолат сабаб ўтказилмади.
Ташкилот ўйин "шпорлар"нинг айби билан бўлиб ўтмаган деб қарор қилди ва "Тоттенхэм"га 0:3 ҳисобидаги техник мағлубиятни ёзди.
Шундай экан, "Ренн" Конференциялар Лигасида 14 очко билан биринчи ўринни эгаллади, "Витесс" эса 10 очко билан иккинчи. "Тоттенхэм"да эса 7 очко қолди ва Лондон клуби учинчи ўрин билан турнирни тарк этди.



