"Тоттенхэм" Заньоло учун яна бир ҳаракат қилиб кўради

Alisher
15 авг 2022
"Тоттенхэм" "Рома" ярим ҳимоячиси Николо Заньолони ўз сафига қўшиб олишга яна бир уриниб кўради.

"Бўрилар" ўз ўйинчилари учун 50 миллион евро сўрашмоқда.

Олдинроқ, римликлар бош мураббийи Жозе Моуринью "Тоттенхэм"ни 23 ёшли Заньолони 50 млн еврога харид қилиш ҳуқуқи билан ижарасини рад этган ва "шпорлар" Заньолони ушбу пулга ҳозир харид қилишини талаб қилган эди.

Заньоло "Рома"да 2018 йилнинг ёзидан бери ўйнайди. У "бўрилар" сафида барча мусобақаларда 111та ўйинда майдонга тушиб, 22та гол уришга эришди.


AlisherМуаллиф
Манба: Calciomercatoweb