"Тоттенхэм" январда Деле Аллини сотишга тайёр

Alisher
29 окт 2021
"Тоттенхэм" қишки трансфер ойнасида Деле Аллини сотиши мумкин.

"Шпорлар" 25 ёшли англиялик футболчини яхши таклиф тушса, сотиб юборишга тайёрлар.

Алли 2021/22 йилги мавсум "Тоттенхэм" таркибида 11та ўйинда майдонга тушиб, 2та гол ва 1та ассист қайд этди.

Футболчи октябрь ойида 5тадан фақатгина 1та ўйинда ҳаракат қилди: у Конференциялар Лигаси доирасидаги "Витесс" (0:1)га қарши ўйинда 90 дақиқа тўп тепди.


AlisherМуаллиф
Манба: The Athletic