

Инсайдер Фабрицио Романонинг сўзларига кўра, мураббий ва клуб асосий масалалар бўйича келишувга эришган.
Манба берган хабарга кўра, томонлар ёзги трансфер ойнасидаги лойиҳа, маош, шартнома муддати, бюджет, лавозимлар ва эҳтимолий мақсадларни келишиб олишган. Олдинроқ “шпорлар“ даниялик мутахассиснинг шартномасини “Брентфорд“дан 11,9 миллион еврога сотиб олишга тайёрлиги хабар қилинганди.



