“Тоттенхэм” хорватиялик 16 ёшли вундеркиндни харид қилади

Nozimov Nig'monxo'ja
11 сен 2023
“Тоттенхэм” “Хайдук”нинг 16 ёшли марказий ҳимоячиси Луки Вушковични харид қилишга рози бўлди.

Вушкович февраль ойида 16 ёшга тўлишига қарамасдан ўтган мавсумда “Хайдук”нинг асосий таркибидан жой олди. У Хорватия чемпионатида майдонга тушган энг ёш ўйинчи ва “Хайдук” сафида гол урган энг ёш ўйинчи ҳисобланади.

 Лондон клуби ҳимоячининг трансфери учун Хорватия жамоасига 12 миллион фунт беради. Луки 18 ёшига қадар “Хайдук” сафида ҳаракат қилади ва 2025 йилда Лондонга кўчиб келади.


Nozimov Nig'monxo'jaМуаллиф
Манба: fapl.ru