"Тоттенхэм" "Вулверхэмптон" ҳимоячиси Коудига қизиқмоқда

Alisher
2 авг 2021
"Тоттенхэм" "Вулверхэмптон" ҳимоячиси Конор Коуди билан шартнома имзолаши мумкин.

Лондон клуби яқин вақтларда эҳтимолий трансферни муҳокама қилиш учун "бўрилар" раҳбарияти билан боғланади.

Трансферга 4 йил давомида "Вулверхэмптон"да ишлаган "Тоттенхэм" янги бош мураббийи Нуну Эшпириту Сантунинг шахсан ўзи қизиқмоқда. Португалияликнинг қўл остида ҳимоячи жамоа сардори бўлди.

Эслатиб ўтамиз, Коуди "Вулверхэмптон"га 2015 йилда "Хаддерсфилд"дан деярли уч миллион евро эвазига ўтганди. У ўтган мавсум 37та ўйинда майдонга тушиб, 1та гол уришга эришди.


AlisherМуаллиф
Манба: Football Insider