

Футболчи АПЛнинг 18-турида "Эвертон"га қарши учрашувда (2:1) жароҳат олиб, майдонни эртароқ тарк этганди. Ромеро камида бир ой майдонга туша олмайди. Бу ҳақида лондонликлар устози Анге Постекоглу маълум қилди.
Ромеро тиббий кўрикдан ўтди ва унинг тиззаости мушакларида муаммо аниқланди. Катта эҳтимол, Кристиан тўрт-беш ҳафта майдонга туша олмайди.
Эслатиб ўтамиз, бу мавсум Ромеро АПЛнинг 15 ўйинида иштирок этиб, 3 та гол урди ва 5 та карточка (4 сариқ + 1 қизил) ишлаб олди.




