"Тоттенхэм" Вернердан кўра "Челси" тарбияланувчисини сотиб олишни афзал кўрмоқда

Sherzod Nurmatov
8 апр 2024
"Тоттенхэм" ҳали ҳужумчи Тимо Вернернинг келажаги борасида бир қарорга келмаган.

Манбага кўра, "шпорлар" "Лейпциг"дан германияликнинг ҳуқуқларини сотиб олмасликка қарор қилиши мумкин. Бунинг ўрнига Лондон клуби "Борнмут" ҳужумчиси Доминик Соланкени сотиб олиш вариантини кўриб чиқмоқда.



Соланке "Челси" тарбияланувчиси ҳисобланади. У ушбу мавсум "Борнмут" сафида 35 та ўйинда майдонга тушиб, 18 та гол урди ва 4 та голга ассистентлик қилди.


Sherzod NurmatovМуаллиф
Манба: twitter.com/Ekremkonur