"Тоттенхэм" Танги Ндомбеле билан хайрлашмоқчи

Sherzod Nurmatov
2 сен 2020
Клуб уни бир йил олдин рекорд даражадаги нархда сотиб олган эди.

"Шпорлар" бош мураббийи Жозе Моуринью 23 ёшли француз АПЛга мослаша олмайди деб ҳисобламоқда.

"Тоттенхэм" Ндомбелени бир йил олдин "Лион"дан рекорд даражадаги сумма - 60 миллион еврога сотиб олган ва 2025 йилгача шартнома имзолаган.

Ярим ҳимоячи ҳозирда коронавирусдан даволанмоқда. Олдинроқ, унга ПСЖ, "Ювентус" ва "Интер" қизиқиш билдираётгани маълум бўлганди.

Ндомбеле ўтган мавсум АПЛда 21 ўйинда иштирок этиб, 2 та гол урди ва 2 та голли узатмани қайд этди.


Sherzod NurmatovМуаллиф
Манба: Daily Mail