"Тоттенхэм" Соннинг маошини оширмоқчи

Mirjalol Normatov
7 янв 2021
"Тоттенхэм" раҳбарияти Сон Хен Минни таркибда сақлаб қолмоқчи.

"The Telegraph" хабарига кўра, Англия клуби футболчининг маошини 25 фоизга ошириб, йилига 11,5 млн фунт маош беришга тайёр турибди.

"Тоттенхэм" президенти Даниэль Леви бу борадаги ишларни олиб боришни асосий мақсад қилиб қўйган.

Ушбу мавсумда 28 ёшли Сон "Тоттенхэм" таркибида 25 ўйинда 16 гол ва 8 ассист қайд этди.


Mirjalol NormatovМуаллиф
Манба: The Telegraph