

Журналист Фабрицио Романонинг хабарига кўра, "шпорлар" 34 ёшли англиялик билан 2024 йилнинг июнь ойи сўнггига қадар мўлжалланадиган битим борасида келишувга эришди. Футболчи "Тоттенхэм"га эркин агент мақомида ўтади, расмий баёнот яқин кунларда берилади.
Форстер 2021/22 йилги мавсум "Саутгемптон" либосида 24та ўйинда майдонга тушди.
Дарвозабоннинг ҳозирги клуби билан амалдаги шартномаси 2022 йилнинг июнь ойи сўнггида якунига етади.



