

18 ёшли сенегаллик футболчи ушбу ҳафта Лондонда тиббий кўрикдан муваффақиятли ўтди.
Трансфер нархи барча бонуслар билан 25 миллион евро атрофида бўлиши мумкин. Шунга қарамасдан, Сарр 2021/22 йилги мавсумни "Метц"да ижарада ўтказади.
Сарр ўтган йили "Метц"га Сенегалнинг "Женерейшн Фут" академиясидан келган эди. У 2020/21 йилги мавсум асосий таркибда 25та ўйинда майдонга тушиб, 4та гол уришга эришди.



