"Тоттенхэм" Ромеро учун 50 миллион евро таклиф қилади

Aziz Tukhtamuradov
31 июл 2021
"Тоттенхэм" "Аталанта" ҳимоячиси Кристиан Ромерони ўз сафига қўшиб олиш ҳаракатида.

Лондонликлар бу борада музокаралар олиб боришмоқда ва футболчи учун 50 миллион евро тўлашга тайёрлар. 

Футболчининг ўзи ҳам "Тоттенхэм"га ўтиш истагида. 

Аввалроқ, "Барселона" ҳам аргентиналик футболчига қизиққанлиги ҳақида хабарлар тарқалганди, аммо клуб бу борада "Аталанта"га расмий таклиф юбормаган. 


Aziz TukhtamuradovМуаллиф
Манба: twitter.com/FabrizioRomano