“Тоттенхэм” Райан Сессеньон борасида келишувга эришди

“Шпорлар” ҳимоячини сотиб оладиган бўлди.

“Монако”, ПСЖ жамоаларининг қизиқишларига қарамай “Тоттенхэм” “Фулхэм”нинг чап қанот ҳимоячиси Райан Сессеньон билан келишувга эришди. 17 ёшли ҳимоячи ёзда “шпорлар” сафига келиб қўшилади. Амалдаги мавсумда у Чемпионшипда 44 ўйин ўтказиб, 15 та гол уришга эришди. Райаннинг трансфер нархи 25 млн еврога баҳоланмоқда.


Манба: Paris United