"Тоттенхэм" қишда Феллайни билан шартнома имзолашга тайёр

Alisher
10 ноя 2020, 13:24
"Тоттенхэм" қишда ўз таркибини "Шаньдун Лунэн" хавбеки Маруан Феллайни билан тўлдирмоқчи.

"Шпорлар" бош мураббийи Жозе Моуринью клуб раҳбариятини 32 ёшли бельгиялик футболчини харид қилишга кўндирди.

Эҳтимолий трансфер нархи 5 миллион еврони ташкил этмоқда.

Феллайни жорий мавсум Хитой Суперлигаси доирасидаги 17та ўйинда майдонга тушиб, 4та гол уришга эришди.


AlisherМуаллиф
Манба: Daily Mirror